avatar
Куч
496.65
Рейтинг
+182.01

Diana Mamutova

Мақолалар

Изучаем иностранный язык вместе с Ziyonet

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

В век информационных технологий открываются новые возможности, ранее неизведанные реальности. Использование современных разработок, средств массовой коммуникации и Интернета во благо общества – цель каждого государства. Сегодня в нашей стране для развития и самореализации молодежи созданы все условия. В рамках реализации Постановления Президента Республики Узбекистан от 10.12.2012 г. № ПП-1875 «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы изучения иностранных языков» в информационно-образовательном портале ZiyoNet открыт новый раздел, посвященный изучению иностранных языков.


ZiyoNET билан биргаликда чет тилини ўрганамиз

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Замонавий технологиялар жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшлар учун барча имкониятлар мавжуд. Улар чет эл тенгдошларидан кам бўлмастан ўқиш, ўз устида изланиш, саводхонлигини ошириш, саёҳат қилиши учун шарт-шароитлар яратиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ZiyoNET ахборот таълим порталида чет тилини мукаммал ўрганишга махсуслаштирилган   янги бўлим очилди.


Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз!

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


Аввал юрагингга мўралайди у,


Сўнгра куртакларга ўргатади сўз,


Заминнинг кўзидан қочади уйқу,


Демак, Баҳор келди,


Келмоқда Наврўз!


 


Яна кўнгиллардан рутубат кетди,


Яна шўълалардан қамашмоқда кўз,


Яна дилдорликнинг фурсати етди,


Демак, Баҳор келди,


Келмоқда Наврўз!


 


 


Наврўз – меҳр-мурувват, гўзаллик ва нафосат, муҳаббат ва садоқат, умид ва поклик рамзи,  инсонларни руҳан бирлаштирувчи байрамдир!


 


Азиз касбдошлар! ZiyoNET ахборот-таълим портали ходимлари сизларни Баҳор айёми билан табриклайди. Сизларга соғлик-саломатлик, хонадонингизга  тинчлик-тотувлик, бахт-саодат тилаб қолади.


 


Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз!


 


 

"Мустақиллик маънавий тикланиш ва юксалиш асоси" мавзусида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

АНОНС


 


Бугун соат 18:00 ОЎМТВ ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази Катта мажлислар залида «Мустақиллик маънавий тикланиш ва юксалиш асоси» Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон Мустақилликка эришиш остонасида" номли асари асосида давра суҳбати бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Тошкент Давлат техника университети устозлари ҳамда 72-б сонли талабалар турар жойида истиқомат қиладиган 100 нафар йигит-қизлар иштирокида ўтказилади.   

Экологик маданият ва қадриятлар ойлиги

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан

Умумхалқ ҳашарига ёшларни кенг жалб қилиш, юртимиз ободлиги йўлида қилинаётган хайрли ишларга ёшларнинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Ҳаракат томонидан март-апрел ойлари “Экологик маданият ва қадриятлар ойлиги” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Ҳаракат тизимлари томонидан ёшларни кенг жалб этган ҳолда жойларда ободонлантириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.



Ay-Tichi yetakchi

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан


Dunyoga mashhur «Facebook» ijtimoiy tarmog‘ini yaratgan talaba Mark Sukerbergni hamma yaxshi taniydi. Stiv Jobs, Bill Geyts singari zamonaviy AKT daholarini-ku bilmaydigan inson Yer yuzida topilmasa kerak. O‘zimizda-chi, bunday azamatlar yo‘qmi? E, bizga yo‘l bo‘lsin, deyishga shoshilmang. Agar chindanam shu fikrda bo‘lsangiz, demak, bugungi o‘zbekistonlik yoshlarni yaxshi bilmas ekansiz. Zero, yurtimizda yetishib chiqayotgan yangi avlod ay-tichilariga hozir o‘sha Sukerberg-u Geytslar ham havas qilsa, arziydi.


  



“MIT.uz” – глобал тармоқдаги миллий ҳаракат!

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан

Бугунги кунда юртимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 9 миллиондан ошади. Уларнинг аксариятини эса ёшлар ташкил этади. Бугун интернет ёшларнинг тарбиясини шакллантираётган энг асосий восита эканини ҳисобга олиб, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати янги ташаббусни олға сурди. Ҳаракат томонидан 1 мартдан бошлаб эълон қилинган “MIT.uz” Миллий интернет танлови қисқа вақт ичида кўплаб ёшларнинг эътиборини жалб этишга улгурди. Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Матбуот котиби Шуҳрат Сатторов билан танлов хусусидаги суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.  


Тошкентда замонавий япон киноси кунлари

Сакура - умид ниҳоли


 


Шу кунларда Япония аҳли баҳор элчиси — сакура гуллашини томоша қилиш — ханами байрамини нишонлаётган бир пайтда, Тошкентда 15-18 март кунлари «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Япония элчихонаси ташаббуси билан Тошкентда замонавий япон киноси кунлари ўтказилади. 


 


Элчихонанинг маълум қилишича, шу кунлари Япониядаги оилавий ҳаёт, турмуш тарзи, ёшлар ва ҳозирги кунга бағишланган тўртта фильм ва битта аниме намойиш этилади.


Намойишлар режиссёр Синобу Ягутининг чекка қишлоқдагилар ўқувчилар ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Свинг ўйновчи қизлар» номли фильми билан бошланади. Мазкур картина Япония киноакадемиясининг энг яхши монтаж, энг яхши сценарий, фильм учун энг яхши мусиқа мукофотларига сазовор бўлган.


Намойишлар Киночилар уйида бўлиб ўтади.

“Соғлом ахборот муҳити сари”

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан


Ёшларни ахборот хуружларидан ахборот экспансияси шароитида ҳимоялаш, уларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, юртимиз фаровонлиги, жамиятимиз ободлигини интернет тармоғида кенг ёритиш заруратидан келиб чиққан ҳолда, ташкил этилган “Mit.uz” Миллий интернет-танлови ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорини намоён этишларига кўмаклашиш йўлидаги йирик медиа лойиҳадир.



Замонамиз қаҳрамони - ким у?

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

 



Ахборот технологиялари, глобаллашув асрида шахснинг ривожланиши, ота-бобомиздан мерос бўлган бой маданиятимиз, ўзимизга хос тарбия ва ахлоқ тушунчаларини бўлажак авлодларимизга етказиб бериш бугунги куннинг долзарб мавзуси. Ёшларда миллий қадриятларимиз, ўзлигимизни сақлаш, мафкуравий иммунитетни кўчайтириш, баркамол авлод тарбиялашда театр, кино, мусиқа, бадий санъатнинг ўрни алоҳида.


 


Театр — бу санъат бешигидир. У замонавий “рақамли дунёда” инсон кечинмалари, унинг туйғу ва истакларини самимий ва холис кўрсатиб бера оладиган, шахсга ўзлигини англашда ёрдам берадиган ягона восита, ажойиб маскандир. Театр — бу инсон қалби кўзгуси. Шундай экан, “Бугун ёшлар тарбиясида театрнинг ўрни қандай?”, “Замон қаҳрамони ким?”, “Саҳнада қўйилаётган спектаклларнинг савияси қай даражада?”, “Роль ижро этаётган актёрнинг образни тўлиқ яратишда моҳирлиги талабга жавоб берадими?” каби саволларга талабалар Муқимий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа ва драма театри устоз-шогирдлари, Ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети “Этика ва эстетика” кафедраси ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўтказилган “Театр — маънавият кўзгуси” мавзусидаги ижодий учрашувда жавоб олишди, ўзаро фикр алмашдилар.


Ёшлар - юксак маънавият сари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Глобаллашув даврида Интернет ва бошқа замонавий илғор технологиялар инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллади. “Замонавий турмуш тарзи”, “ғарбона иллатлар”, “оммавий маданият” ва алоҳида мавзу “ижтимоий тармоқлар ва Интернет эркинлиги” деган тушунчалар, афсуски бугунги кунда салбий маънога эга бўлиб бормоқда.


Ахлоқий маданият, миллий қадриятлар, анъаналар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

12 март куни соат 14:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази залида  “Ахлоқий маданият, миллий қадриятлар, анъаналар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Ўзбек ва хорижий филология факультети талабалари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Деразадаги нақш

Ustyurt shabadasi

Устюртнинг қиши ҳам чўкаётган Оролнинг феълидек кутилмаган тасодифларга тўла. Оқшом ҳаво очиқ бўлса, эрталаб шунақаям қуюн кўтариладики, ҳатто ўқишни ҳам йиғиштириб, иссиққина кўрпада, мафтункор табиат қўшиғини эшитиб, ўралиб ётсам дейсан. Аммо, қайда дейсиз. Совуқ бошланди дегунча уйимизда ташвиш кўпаяди. Менинг вазифам, қўшнимиз Сора момони парваришлаш. “Нима, сенга зарил кептими, − дейишади дугоналарим, − шу кампирнинг биргина хонали уйи бизга қолади, деб, мана, ўн йилдан буён шу “ялмоғиз”нинг вайсаганини эшитасан-а… Ана, ёлғиз ўғли, кимсан Оллаёр Дилабович жаноби олийлари, фан доктори, профессор, олим амакинг ўзлари волидаи табаррукларини парваришламасалар, сенга нима?! Умуман, шу Сора момога худо ёшни ҳам берган ўзи. Юзгамас, икки юзга чиқиб қолгандир-ов…


Номус кучи

Ustyurt shabadasi

Воқеий ҳикоя


 


Оқтурсун хола оиламизнинг эски қадрдонларидан. Эсимни танибманки, уйимизни уларнинг меҳрибон чеҳраларисиз тасаввур этолмайман. Менга қолса-ку, дунёда Оқтурсун холамдан  мулойим, меҳрибон аёл зоти йўқдек. Аммо, қўшнилар… Қўшнилар уларни худодан қарғиш олган дардисар, манманлиги бошига етган бахтиқаро, дейишади.


Массагетлар қалъаси

Ustyurt shabadasi

Афсона


 


Чор-атрофи ўтлоқ, жозибали Қрим тоғларининг серсув, серқуёш этагида тўсатдан чиройли қум қалъа пайдо бўлибди. Ҳа, қалъага олисдан назар ташлаган кимса ҳақиқатан ҳам гўзаллик маъбудаси Деметра меҳри йўғрилган бу жаннатмакон жойларда саҳройиларнинг олтинсимон қум қалъасини кўрганда ҳайратга тушиши табиий ҳол эди...


 


Устига-устак, қалъа халқининг кимлигини билишганларида, кўпни кўрган хоқонлар ҳам мум тишлаб, лол қолишибди. Аммо ҳеч ким қўрғонга юрак ютиб келолмас, беодоблик ҳиссини бўғувчи ғайритабиий қудрат ҳукм сурарди унда.


Аму ва Сир афсонаси

Ustyurt shabadasi

Афсона

 

 Қадим-қадим замонда, Она Турон заминда, қорли тоғлар бағрида Тянь ва Шань исмли икки навқирон ўғлон яшаган экан. Улар буюк бобокалонлари, тепасидан оппоқ-оппоқ қорлар аримаган, етти олам мўъжизаси – Помир тоғларидан куч олиб, ер фарзандларини тўкин-сочин ҳаётга бошлабди.


Аҳд ва нақд

Ustyurt shabadasi


Бувимникида биз элликдан кўпроқ невара-чеваралармиз. Барчамиз жон-дилимиздан уларга эркалансак-да, 


бувим кўпроқ нимжонгина синглим Юнонага ён босадилар, уни яхши кўрадилар. Нимага дейсизми? Юнона бувимларга ўхшаб, уни жуда шўх, чаққон, ўз пойини ўйиб, керак жойдан “нақд”лай оладиганлардан. Мен бўлсам, бувимларнинг таъкидлашича, худо фақат бўй берган-у, ўй бермаганлардан, аҳдлашсам ҳам, нақд бирон ишнинг бошини ушлай олмайдиган менинг беқарорлигимдан куюниб, бувим ўзининг ёшлигидаги севимли ҳикоясини бошлайди. 



Бир оғиз қалтис сўз

Ustyurt shabadasi

 

Азиз дугонам Гулмиранинг кўзлари ожиз. Аммо у билан жуда иноқ, боғчадан дўстлашганимиз сабабли, мен унинг бу камчилигини батамом унутгандим.  Ҳатто ҳаётга интилишу ўй-фикр, фанларга қизиқишимиз ҳам мослигидан ҳеч ким бизни ажрата олмаса керак деб ўйлардим.


Йўлбарс тунаган тунлар

Ustyurt shabadasi

 



Бешқалъа – қўнғиротлик Ойназар бойнинг ёлғизи, тарихда “Яғинчи бек” номи билан машҳур, катта Қипчоқ сардор


и, бек отам Мамут ёлғиз бўлган. У ўн икки ёшда кичкина бий аталиб, қипчоқлик оқсоқол бойлар кенгашида қатнашган, алоҳида маслаҳатхонаси бўлган. Аммо гап бунда ҳам эмас. Қизиғи шундаки, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, унинг худо ярлақаган эгизак акаси инсон фарзанди бўлмай, йиртқич ҳайвонлар султони, сариқ, ола, баҳайбат она йўлбарсдан туғилган, Мамут отам ҳам арслондек савлатли, йўлбарсдек ҳайбатли, тишининг оқини кўрсатиб кулмаган, ўта мағрур киши бўлганлар.



Молодежь по обе стороны реальности. Часть 2.

Гражданская журналистика - Фуқаролик журналистикаси

 


 



Социальные сети – это естественная среда обитания молодых и людей среднего возраста. Стал актуальным вопрос как правильно воспитать подрастающих «граждан» Интернета, направить в верное русло «обжившее» этот БЛОГОдатный край людей, перенесшие бум крайностей: из ликования свободой в меланхолию, инкогнито в родословную, активных позиционеров и гражданских журналистов в пассивных «лайкающих» читателей, зрителей, слушателей.